Бугунги кунда туманимизда 3193 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса, шундан 1113 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Ишбилармонлар сафининг кенгайишида солиқ қонунчилигига оид тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда, туман солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида солиқ қонунчилигига оид янгиликлар, солиқ ставкалари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 12 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилиб, соҳалар кесимида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь-февраль ойлари якунига кўра, солиқ тўловчилар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида туманимизда 192 та корхонада норасмий ишлаб келаётган 234 нафар фуқаролар қонуний тартибда фаолият юрита бошлади. Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 13 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 173 нафар,хамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 48 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилиб, бюджетга 51.8 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди. 34 нафар юридик шахслар ўртасида ҳамда 54 нафар жисмоний шахслар ўртасида жами 88 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилди. 1173 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтди.
Туман солиқ инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган 428 та мурожаатнинг 154 таси ижобий ҳал этилди. 264 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилиб, 6 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди. 4 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида. 312 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан 158.0 млн сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. Жумладан, мол-мулк солиғидан 18.0 млн сўм, ер солиғидан 27.0 млн сўм, ижтимоий солиқдан 78..0 млн сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 35.0 млн сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланилди. Бундан ташқари, февраль ойида Шўрчи тумани солиқ тўловчилар томонидан жами 7632.8 млн сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 824.8 млн сўм ёки 112.0 фоизга ўсишга эришилди. Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорнинг даромад солиғидан 177.9 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,1 млн сўмга ёки 132.0 фоизга, жисмоний шахслар ер солиғидан 1348.7 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 375.8 млн сўмга ёки 138,0 фоизга, айланиадан олинадиган солиқдан 671.0 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60.3 млн сўмга ёки 110,3 фоизга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 3465.5 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 468.9 млн сўмга ёки 166.0 фоизга ўсишга эришилди.
Шаймардон Зокиров,
Шўрчи тумани солиқ инспекциясии бошлиғи