Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг бешинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.
Ўтказилган сессиянинг кун тартибига қуйилган учта масала юзасидан фикр юритилиб, қарор қабул қилинди.
Туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рустам Шукуров кун тартибидаги туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш, фойдаланилмай турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича,
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жасур Норқулов туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни мутасадди тадбиркор, йирик фермер хўжаликларига бириктириш чора-тадбирлари,
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фазлиддин Боймирзаев тумандаги мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари бўйича маълумот беришди.
Кун тартибидаги ушбу масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.