Лойиҳа
ШЎРЧИ ТУМАН ҲОКИМИ
SHO’RCHI TUMAN HOKIMI
ҚАРОР-QAROR
“Тумандаги бюджет муассасаларининг тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 150-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 12 апрелда 1025–сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида кўзда тутилган ҳамда йиллик режалаштирилган даромадлар ва харажатлар ҳажмларига чораклар бўйича бюджет ижроси жараёнида киритиладиган ўзгаришларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома талабларига мувофиқ ҳамда туман молия бўлимининг 2020 йил 5 октябр кунидаги 01-22-226/20-01-38/384-сонли хатини кўриб чиқиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Шўрчи туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2020 йил 3-чорак харажатлар сметасига 1-иловага мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
2. Туман молия бўлими (А.Қувондиқов)га 2020 йил 9 ойлик ижросини ижросини сифатли якунлаш ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик мақсадида, туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2020 йил харажатлар сметасига 1-иловага мувофиқ ўзгариш киритиш топширилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Норқулов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: Б.Худойберганов