Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Абдумурод Хўжакелдиев

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш – муҳим вазифа

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш – муҳим вазифа

 “Сурхондарё сув таъминоти” маъсулияти чекланган жамияти Шўрчи туман бўлими бошқарувида ҳозирги кунда жами 118 нафар ходимдан 13 нафари бошқарув тизимида фаолият юритиб, 86 нафари туман ҳудудидаги мавжуд ичимлик сув иншоотларини юритиб келмоқда. Туман ҳудудида ҳозирги кунда жами 616,3 км ичимлик суви қувурлари, шундан 133,7 км магистрал ва 259,9 км ички сув тармоқлари мавжуд.

 -Барча ичимлик сув қувурлари лойиҳа асосида қурилган 10 та ичимлик сув ишлаб чиқариш  ва сақлаш иншоотлари,  222 та ичимлик суви ишлаб чиқарувчи ичимлик сув қудуқлари, 212 дона сув миноралари мавжуд, - дейди А.Хўжакелдиев. – Маҳаллалар кесимида сув иншоотларини таъмирлаш, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Хусусан, “Офтобмакон” маҳалласи “Мустақиллик” кўчасида янгидан бир дона ичимлик сув қудуғи қазилиб, ЭСВ 8-25-70 русумли насос, ВПП кабел, электро шит жиҳозлари ўрнатилиб, Д-76 мм темир қувур ўрнатилди. Ички кўчалар бўйлаб 1 100 пм Д-50-76 мм ўлчамдаги полиетилен қувурлар ётқизилиб, 150-170 хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. “Толли” маҳалласидаги 1-дона ичимлик сув қудуғи бурғулаш агрегати ва компрессор орқали тозаланиб, янгидан ЭСВ 6-16-70 русумли насос Д-50 мм темир қувур, ВПП кабел, барча электро жиҳозлари билан ўрнатилиб, ички кўчалар бўйлаб 3,5 км Д-50-76 мм полиетелин сув қувурлари ётқизилиши натижасида 150-170 хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. “Тамаддун”, “Шалдироқ” маҳаллаларида ҳам аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланди. “Оққўрғон” маҳалласидаги ўзи оқиб чиқувчи ичимлик сув қудуғидан аҳоли истеъмолчиларига хизмат кўрсатувчи ичимлик сув қувури яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, 200 м  полиетилен сув қувури билан таъминланди. “Бахштепа” маҳалласида жойлашган мавжуд ичимлик сув қудуғидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи сув қувури яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги туфайли, 200 м полиетилен сув қувурлари билан таъминланган бўлса, “Саксонкапа” маҳалласидаги “Мингжар” қишлоқ аҳолиси билан ҳамкорликда сув минораси таъмирланиб, 1,0 км полиетилен сув қувурлари ётқизилиб, 70 хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Шунингдек, “Дўстлик” маҳалласида янги ичимлик сув қудуғи қазилиб, 600 м Д-50-76 мм ўлчамдаги полиетилен сув қувурлари орқали марказий ва ички тармоқлар ётқизилди. “Совуртепа”, “Катта совур”, “Жойилма” маҳалласидаги мавжуд ичимлик сув қувурларининг носоз ҳолга келганлиги сабабли, ўз вақтида соҳа мутахассислари томонидан зарур бўлган ичимлик сув қувурлари ётқизилши натижасида муаммо бартараф этилди.

         “Какан” маҳалласи ҳудудида жойлашган ичимлик сув қудуғининг таъмирталаб ҳолга келиб қолган сув минораси ҳудуд истеъмолчилари билан биргаликда таъмирланиб ўрнатилган бўлса, “Тўла” маҳалласидаги Д-76 мм ўлчамдаги 85 метр масофадаги ичимлик сув тармоғи ётқизилди. “Бахштепа-1” маҳалласи ҳудудида жойлашган ичимлик сув қудуғининг мавжуд ЭСВ 6-16-70 русумли насоси куйганлиги сабабли қайта таъмирлаб, қудуқ ичидаги Д-50 мм ўлчамли темир қувурнинг 25 метр қисми янгисига алмаштирилди ҳамда, “Оқтумшуқ” маҳалласидаги мавжуд ичимлик сув қудуғининг ичидаги Д-50 мм ўлчамли темир қувурнинг 10 метр қисми янгисига алмаштирилди.

       “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманнинг “Оқтумшуқ” маҳалласида янгидан 4 дона ичимлик сув қудуқлари қазилиши, маҳалла кўчалари бўйлаб янгидан марказий ва ички 18,7 км тармоқ ётқизлиши ва 29,6 км мавжуд тармоқ таъмирланиши ҳамда “Хурлик” маҳалласида янгидан 4 дона ичимлик сув қудуқлари қазилиб, ички кўчалар бўйлаб янгидан марказий ва ички 16,4 км қувурлар ётқизилиши ва мавжуд 30,5 км тармоқ таъмирланиши орқали ҳудуд истеъмолчиларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда. 

Фойдали ҳаволалар