Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

2021 йилда Шўрчи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

 

 

 

 

                                                                                                    Лойиҳа

ШЎРЧИ ТУМАН ҲОКИМИ

SHO’RCHI TUMAN HOKIMI

ҚАРОР-QAROR

 

2021 йилда Шўрчи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

                                                                

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасалар сонидан келиб чиқиб, Шўрчи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 242 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 41.7 фоиз (101 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 51.2 фоиз (124 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3.7 фоиз (9 киши);

ногиронлар учун 0.8 фоиз (2 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0.8 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1.7 фоиз (4 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона, ташкилот ва муассасалар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. 2021 йилда Шўрчи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона, ташкилот ва муассасалар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари белгиланган иш ўринларини  ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган,  шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

6. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтакзилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

7. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Х.Байдуллаева)  беш кун муддатда ушбу қарор нусхасини қарор иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.

9. Мазкур қарор “Жараён” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб сайтига жойлаштирилсин.

10. Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 18 сентябрдаги 5357-сон қарори 2021 йил 1-январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Норқулов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                           Б.Худойберганов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари                                              Ж.Норқулов

 

 

Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси в.б                                                        Т.Акибов

 

 

Туман Бандлик бўлими мудири                                                  Ҳ.Байдуллаева

 

Фойдали ҳаволалар