- Ҳаракатлар стратегияси
- Давлат дастурлари
- Лойиҳалар
- Инвестиция фаолияти
- Туризм фаолияти
- Тадбиркорлик ва бизнес
Шўрчи тумани ҳақида маълумотлар
PDF юклашШўрчи тумани ҳақида
1935 йилда ташкил этилган.
Маъмурий маркази - Шўрчи шаҳри.
Майдони - 0,72 кв.км шундан:
қишлоқ хўжалиги ерлари -59681 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
15209 га, лалми ерлар – 122 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 1449 га, ернинг ўртача бонитети – 65,0 балл, яйловлар - 42901 га.
Тураржой ва томорқа ерлари - 4685 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 917 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1055 га, йўллар 552 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 3109 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 16203 га.
Аҳоли сони - 201,9 минг киши.
Миллий таркиби: ўзбеклар – 96,8% (195,4 минг киши), тожиклар – 1,9%
(3,8 минг киши), туркманлар – 0,6 % (1,2 минг киши), руслар – 0,2 % (0,381 минг киши), татарлар – 0,1 % (0,292 минг киши) ва бошқалар - 0,4% (0,810 минг киши).
Шимолидан Денов тумани билан, шарқдан Узун тумани билан, жанубдан Қумқўрғон тумани билан, ғарбдан Олтинсой тумани билан чегарадош.
Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1663,4 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 3-ўринда), халқ истеъмоли моллари 735,2 минг сўм (3), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 4271,2 минг сўм (13), жами хизматлар кўрсатиш 1049,5 минг сўм (10).
Шўрчи тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.
Ғалла: давлат буюртмаси 15345 тн. - 2018 йилда 119,6% га бажарилган
Пилла: давлат буюртмаси 143,1 тн. - 2018 йилда 85,6% га бажарилган
Пахта: Етиштириш режаси 12368 тн. - 2018 йилда 56,1%
Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 5463,2 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 10551,0 минг доллар (бажарилиши – 51,8%).
Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (7): "ZHONG-HAIDE" масъулияти чекланган жамияти (Хитой, ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), "SURXON-EXPORT-FRUCT" МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, полиз экинлари етиштириш), "INVEST EXPORT SURXONDARYO" МЧЖ (Қозоғистон, мевалар ва сабзавотлар улгуржи савдоси), "UZB-TJK-INVEST" МЧЖ (Тожикистон-Ўзбекистон, қушхоналарда мол сўйиш, гўштга ишлов бериш ёки қадоқлаш), "SURXON-MEVA-EKSPORT" МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, ва тамаки маҳсулотлари улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), "VOLGA TERMEZ" МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, мевалар ва сабзавотлар улгуржи савдоси), "TJK INVESTSTROY" МЧЖ (Тожикистон, ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш).
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
332,2 млрд. сўм, ўсиш суръати - 129,0%.
Кичик бизнес субъектлари - 1493 та (шундан: 502 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 97,7 га).
Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 7846,0 млн. сўмлик 10 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
23767,0 млн. сўмлик 18 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 12304,0 млн.сўмлик
15 лойиҳалар амалга оширилди.
Бандлик дастурига асосан - 1666 та янги иш ўринлари яратилган.
Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 23077,7 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 12093,7 минг АҚШ доллар, импорт – 10984,0 минг АҚШ доллари.
2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:
Даромадлар - 82 млрд 654,5 млн. сўм,
Харажатлар - 131 млрд 623,8 млн. сўм.
2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 17 млрд.797,8 млн. сўмга ошган.