Коррупция – ниҳоятда ижтимоий-сиёсий вайронкор куч, унинг оқибатида миллий иқтисодиётга путур етади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, халқнинг давлат бошқаруви ҳокимияти органларига ишончи йўқолади, уюшган жиноятчилик кучаяди, жамиятда маънавият издан чиқа бошлайди. Коррупция оқибатида келиб чиқадиган нохуш ҳодисалар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Коррупция бузғунчилик табиатига эга бўлгани учун ҳам инсоний жамият қадим замонлардан бошлаб унга қарши курашиб келди. Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва демократлаштириш мақсадида 2014 йилда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун эса ахборотдан эркин фойдаланиш ва бу борада халқаро стандартлар меъёрларини имплементатсия қилишда муҳим қадам бўлди.
Таассуфки, коррупцияга қарши курашишда бу ижтимоий иллатнинг томирларигача етиб борилмади, оқибатда кўрилган барча чора-тадбирлар бесамар кетди. Мамлакатимизда коррупцияга қарши аёвсиз кураш 2016 йилнинг октябр ойидан бошланди. Шу йилнинг 14 октябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг конституциявий қонунчилик ташаббуси асосида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис томонидан қабул қилинди, қонун 2017 йил 4 январдан бошлаб кучга кирди. Мазкур қонунда коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солиш, давлат бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши кураши юзасидан кўраётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупсияга тоқат қилмаслик муҳитини яратиш кўзда тутилди. Шунингдек, бу даврда коррупцияга қарши курашувчи турли субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириб, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида республика идоралараро комиссияси тузилди, унинг таркибига давлат органлари вакилларидан ташқари тадбиркорлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киритилди. Умуман давлат коррупсияга қарши курашни изчиллик ва қатъият билан ташкил эта олишининг ҳуқуқий асослари яратилди. Миллий қонунчилик ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун улар муттасил равишда такомиллаштириб борилди. Чунончи, коррупсияга доир жиноятлар субъектлари доирасини кенгроқ ифодалаб берадиган қонунчилик асослари шакллантирилди. Бундан ташқари, пора ваъда қилганлик ёки таклиф этганлик, ғайриқонуний тарзда бойлик орттирганлик, таъсир доирасини суиистеъмол қилганлик учун жиноий жавобгарликни, шунингдек, судялар ва депутатларнинг хизмат рутбасидаги иммунитетини белгиловчи ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги амалга оширган ислоҳотлари – барча давлат бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш, бу органларнинг асосий йўналиш сифатида халқ хизматини қилиш сифатида белгилаб қўйилиши, суд ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг халқ олдида масъуллиги ва ҳисоб бериб бориш принципларини ўрнатилиши, тадбиркорлик ривожланишимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Шунинг учун ҳар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз ички дастурлари бўлиши шарт.. Коррупсиянинг тарихий ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупсиянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатди. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказарди. Дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. Жумаладан, Инжилда “Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, Қуърони Каримда “Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган. Айтиш жоизки, коррупсияга қарши кураш борасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, порахўрлик, тамагирлик каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга минбъад чек қўйиш, бундай жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини ҳар бир шахс билиши зарур. Коррупция балосининг нақадар мудҳиш иллат эканини тушунган, уни онгли равишда идрок этган одам бу жиноятга қўл урмайди.
Режабгул Гулметова
Сурхондарё вилояти Шўрчи туман
ФҲДЁ мудираси