Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Коррупция-маънавият ва тараққиёт кушандаси

 

Шўрчи тумани Адолат СДП депутати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Ў.Шерханов томонидан тумандаги “Ёшғайрат” маҳалласида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари бўлди. Жумладан, маҳалладаги 65-, 37-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, дарсларнинг ўтилиши жараёнида ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, давомати, навбатчилик юритилиши, тозалик ва озодалик ҳолати кўриб чиқилди. Мактабда иситиш тизими ўрганилди. Шу билан биргаликда, 2-сонли спорт мактабида ташкил этилган спорт тўгаракларида шуғулланувчи ёшларга яратилган шароитлар бориб кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2023-йил 22-декабрдаги Республика Маънавият ва Маърифат кенгаши йиғилишида сўзлаган маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар бўйича мазкур ижтимоий соҳа объектларида ташкил этилган маънавий-маърифий хонанинг ҳолати ўрганилди. Маънавият сектори, маънавият бурчаги, XIX-XX аср жадидчилар ҳаракати бўйича яратилган стендларга баҳо берилди.

Маҳалладаги 22-сонли мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар  ўрганилди. 27 нафар ходим ишлайди, 170 нафар бола тарбияланади. 7 та гуруҳ фаолият юритмоқда, шундан, 3 та гуруҳ узайтирилган (90 нафар), 4 та гуруҳ қисқартирилган (80 нафар) ажратилган. Ҳовлилар тоза, дарахтлар оҳакланган, заллар ёруғ, навбатчилик яхши ташкил этилган.

Маҳалладаги тез ёрдам хизмати (22 минг аҳолига хизмат кўрсатади) ҳамда 94-оилавий поликлиника (13 минг аҳолига хизмат кўрсатади) иш режалари, навбатчилик рўйхатлари, ходимларнинг ишга келиб кетиши, кийиниш маданияти, маънавият бурчаги, фитобар бурчаклари ўрганилиб чиқилди.

Фойдали ҳаволалар