Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

 

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташаббусларни амалга ошириш қонун устуворлиги, фуқаролар билан бир қаторда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлайди. 

Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши котиби, вилоят Кенгаши депутати С.Абдураимов Шўрчи тумани Коррупцияга қарши курашиш комиссия аъзолари билан Тиббиёт бирлашмаси, тижорат банкларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Коррупция ҳолатлари кўп учрайдиган ушбу соҳаларни коррупциядан холи қилиш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан назорат тадбирида очиқлик ва шаффофлик ҳамда рақамлаштириш ишлари ўрганилди.

Ўрганишлар сўнггида коррупцион ҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олиш вазифалари берилди.

Фойдали ҳаволалар