Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Коррупцияга қарши бирга курашайлик

Халқимизда касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш афзал деган нақл бор. Зеро касални яширсанг, иситмаси ошкор этади. 

Вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Фахриддин Менглиев, туман ҳокими Улуғбек Зокиров иштирокида “Коррупцияга қарши-биргаликда курашайлик” шиори асосида тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда коррупция келтириб чиқарадиган оқибатларини кутиб турмасдан бу иллатга оид жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларга чек қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Бу иллатга биргаликда курашиш, соҳа ва тармоқларда коррупцион ҳолатларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди. 

Зеро, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг бурчидир!

 

Фойдали ҳаволалар