Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Коррупция – барқарор тараққиётга таҳдид

Коррупция жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилиб, конституциявий асосларнинг амалга оширилишига, аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишига хавф солади. Шу сабабли унга қарши курашиш ер юзининг барча мамлакатларида долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Фахриддин Менглиев, Туман ҳокими Улуғбек Зокиров иштирокида “Коррупция – барқарор тараққиётга таҳдид” мазусида тарғибот тадбири ўтказилди. 

Тарғибот тадбирида коррупция иллатига қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, балки барчанинг вазифаси эканлиги, коррупция – бу жамиятни қинғир йўллар билан қармоғига илинтирувчи хавфли иллатлиги,  у демократия ва ҳуқуқ устунлиги асосларига зарар етказиши, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши, уюшган жиноятчилик ва бошқа иллатларнинг авж олиши учун замин яратиши мумкинлиги таъкидланди. 

Ҳақиқатдан ҳам, қонун устун бўлган ҳар қандай жамиятда тараққиёт, ривожланиш бўлади. Инсонларда буюк келажакка умид туйғуси пайдо бўлади. 

 

Фойдали ҳаволалар